Кириш Регистрация

ЎФФ ҳакамлар департаменти ОФК томонидан Осиёда етакчилардан бири сифатида эътироф этилди

Баҳо:
+ | -

2015 йилнинг август ойида Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан миллий терма жамоалар мураббийлари биринчи анжумани ташкил этилди.

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ҳам ташкилотчилар томонидан ушбу семинарларга  таклиф этилди. У миллий терма жамоалар мураббийларига ўзининг йирик халқаро мусобақаларда орттирган тажрибаси ҳақида сўзлаб, иштирокчилар учун фойдали маълумотлар билан ўртоқлашди. Эрматовнинг ушбу конференцияда иштироки учун Осиё Футбол Конфедерацияси Ўзбекистон Футбол Федерациясига миннатдорчилик хати юборди.

"Биз Малайзия пойтахти — Куала-Лумпур шаҳрида яқинда ташкил этганимиз тадбирдаги иштироки учун жаноб Равшан Эрматовга ўзимизнинг самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз. Жаноб Эрматов иштирокидаги фойдали маълумотларга бой бўлган семинар, ўйлаймизки, жуда муваффақиятли ўтди. Иштирокчилар учун ушбу маълумот алмашинуви улкан даражада манфаатли бўлди. Биз Осиё қитъасида футболнинг ривожланиши йўлида келажакда ҳам ҳамкорликни давом эттиришни мақсад қилганмиз", — дейилади ОФК томонидан юборилган хатда.

Шуни ҳам қўшимча қилиш керакки, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ОФК томонидан Осиёда ҳакамларни етказиб бериш ва ҳакамликнинг ривожлантириш ишларида етакчилардан бири сифатида эътироф этилади. Август ойида бўлиб ўтган ҳакамлик борасидаги саволлар юзасидан ОФК томонидан ташкил этилган мажлисга ЎФФ ҳакамлар департаменти бошлиғи Ноил Лутфуллин таклиф этилишида ҳам шундай эътироф яна бир бор таъкидланган эди.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 11:43, 11.09.2015.
Ўқилди: 3284 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4715]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4395]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4191]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3384]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3308]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3181]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2811]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2809]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2444]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик