“Сток Сити”да ўйнаб келаётган “Барселона” собиқ ҳужумчиси Боян Кркич Каталониянинг Испаниядан мустақил давлат сифатида ажралиб чиқиши тарафдорларининг Guanyarem ҳаракатига аъзо бўлди.
“Испания терма жамоасида ўйнаганман, лекин ўзимни каталонияликдек сезаман. Буни ҳеч кимдан яширмоқчи эмасман. Мен испанлар ва бошқалар бўлиши тарафдори эмасман. Нимани ҳис қилаётган бўлсам шуни айтаяпман. Мен Каталонияда улғайган футболчиман. Бор гап шу”, — дейди Кркич.