Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Терма жамаоларнинг амалдаги энг яхши тўпурарлари

Баҳо:
+ | -

Яқинда Руни Англия терма жамоасида Бобби Чарлтон рекордини янгилаганидан хабарингиз бор. Биз сизларга терма жамоаларнинг амалдаги 10та энг яхши тўпурарларини тақдим этамиз.

10. Луис Суарес – 43та гол (Уругвай – 82та ўйин)

Рекорд ўзига тегишли.

Уругвай терма жамоасининг порлоқ марказий ҳужумчиси 7 йил ичида халқаро ареналарда 40 тадан ортиқ гол киритди. Дигео Форлан 80 йил турган Эктор Скаронени рекордини янгилаган эди, лекин унинг ҳам рекорди узоқ сақланиб турмади. “Барселона” ҳужумчиси Форланнинг рекордини урди, бунинг учун унга Диегога нисбатан кам ўйин ва вақт кетказди. Агар Суарес рақибларини камроқ тишлаб турса, ўзининг рекордини оширишга унда вақт етарли.

9. Синдзи Окадзаки – 45та гол (Япония – 95та ўйин)

Рекорд – Кунишиге Камамото (80та гол – 84та ўйин)

29 ёшли ҳужумчи “Лестер”да ушбу мавсумни жуда яхши бошлади. Окадзаки клуб миқёсидаги ютуқлари билан унчалик мақтана олмайди. Терма жамоада эса бошқа гап. Синдзи терма жамоада ҳудди Суарес каби мунтазам гол уриб келмоқда. Лекин японларнинг афсонавий футболчиси, Олимпия ўйинлари тарихидаги энг яхши тўпурари Камамотани рекордини янгилаш анча мушкул иш.

8. Неймар – 46та гол (Бразилия – 67та учрашув)

Рекорд – Пеле (77та гол – 92та ўйин)

Ушбу рўйхатимиздаги энг ёш тупурар. 23 ёшли Неймар терма жамоада деярли элликта гол уриб қўйди. Неймардан олдинда афсонавий Зико, Ромарио ва Роналдолар турибди. Агар Неймар шу суратда давом этса 5 йиллардан сўнг янги рекордчига айланиши мумкин. Пеле иккинчи ўринда –  ғаройиб бўлса керак.

7. Лукас Подольски – 48та гол (Германия – 126та ўйин)

Рекорд – Мирослав Клозе (71та гол – 137та ўйин)

Барча Германия терма жамоалар мураббийининг севимлиси. Подольскининг клублар миқёсидаги муваффақиятсизлигига қарамасдан бу нарса терма жамоадаги фаолиятига ҳеч ҳам таъсир қилмайди. Ҳозир у Туркияда тўп суришига қарамай терма жамоага мунтазам чақирилиб келинмоқда. Лекин Подольски Герд Мюллерни рекордини янгилаган Клозега етиб олиши анча қийин иш.

5-6. Лионель Месси – 49та гол (Аргентина – 105та ўйин)

Рекорд – Габриэль Батистута(56та гол – 78та ўйин)

Месси Аргентина либосида “Барселона”да ўйнагандек ўйин кўрсата олмайди. Аргентина терма жамоаси сардори 49та гол киритган ва Батистутани рекордига анча яқинлашиб олди. Бу кетишда Месси Габриэлнинг рекордини янгилашига ҳам ишонсак бўлади. Лекин ўйинлар нисбатига қарасак Мессининг кўрсаткичи БатиГолнинг кўрсаткичидан анча кам.

 5-6. Робин ван Перси – 49та гол (Голландия – 99та ўйин)

Рекорд ўзига тегишли

Голландиялик голеадорнинг терма жамоадан кетиш вақти келгандек. Буни сўнги ўйинларда майдонга кам тушаётганидан ҳам англашимиз мумкин. Лекин Робин аллақачон Голландия футболи тарихига ўз номини ёздириб қўйди. Унинг мундиалда Касильяс дарвозасига урган голини анча вақтгачам эслаб юришади. Унинг ҳозирги рекорди ҳам узоқ сақланиб турса керак.

4. Уэйн Руни – 50та гол (Англия – 107та ўйин)

Рекорд ўзига тегишли

Замонамизнинг етарлича баҳоланмаган футболчиси Руни бирнеча кун аввал ярим асрдан ортиқ сақланган Бобби Чарльтон рекордини янгилади. Бундан 10 йил аввал у 19 ёшида Англия терма жамоасида биринчи голини урган эди. Ҳали Рунида ўз рекордини мустаҳкамлашга вақт этарли.

3. Криштиану Роналду – 55та гол (Португалия – 122та ўйин)

Рекорд ўзига тегишли.

Роналду Паулетини рекордини янгилаганига анча вақт бўлди ва ҳалигачам унинг Португалия терма жамоасида бирор соврин ютишига умиди сўнгани йўқ. Терма жамоада унга яхши шерик етишмаётгандек. Ўз рекордини эса ҳали анча яхшилаб олиши аниқ.

2. Златан Ибрагимович – 57та гол (Швеция – 107та ўйин)

Рекорд ўзига тегишли

Такрорланмас Златан бир йил аввал 82 йил сақланган Свен Рюделль рекордини янгилади. Унинг жуда кўп голлари такрорланмаслиги билан ажралиб туради. Ибрагимович урган голлар YouTube порталининг видеоларини безаб келмоқда.

1. Робби Кин – 67та гол (Ирландия – 142та ўйин)

Рекорд ўзига тегишли

Роберт Дэвид Кин бир ҳафта аввал терма жамоа сафида Гибралтар дарвозасига иккита гол урди. Кин “Яшил армия”ни ҳеч ҳам тарк этмайдигандек кўринади. Робби Ирландия терма жамоасида дебют қилганига 18 йил бўлди. Менимча у терма жамоада 70та гол ва 150та учурашув ўтказмагунча тарк этмайди.

Манба: koptok.uz
Киритилди: 23:27, 11.09.2015.
Ўқилди: 5694 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4519]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2493]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2309]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2032]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1995]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1595]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1579]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1511]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1461]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1390]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик