Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

US Open: Серена Уильямс финалга чиқа олмади!

Баҳо:
+ | -

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида давом этаётган теннис бўйича US Open турнирида сенсация қайд этилди. Ғолибликка асосий даъвогар ҳисобланаётган Серена Уильямс финалга чиқа олмади. Италиялик 32 ёшли теннисчи Роберта Винчи ярим финалда жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчисини мағлуб эта олди.

Баҳснинг беринчи сетида Уильямс ортиқча муаммосиз рақибасини мағлуб этди — 6:2. Шундан кейин мухлислар Серенанинг осонлик билан ғалаба қозонишини кутишганди. Бироқ италиялик теннисчи фаолликни оширган бўлса, АҚШлик спортчи ҳаракатларида мажбурияти бўлмаган хатолар ҳаддан ташқари кўпайиб кетди. Иккинчи сетда Винчи 6:4 ҳисобида ғалаба қозониб, ўйинни учинчи сетга ўтказди.

Учинчи сетни фаворит теннисчи фаол бошлади ва дарҳол брейкни расмийлаштирди. Роберта ҳам брейкка эришиб, вазиятни тенглаштирди. Сетнинг еттинчи гейми ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Винчи қийин кечган геймда яна брейкни қўлга киритди. Натижада у устунликни қўлдан чиқармади — 6:4. Якуний натижа — 2:1, Роберта Винчи финалда!

Демак, АҚШ очиқ чемпионатининг финалида икки италиялик теннисчилар — Флавиа Беннетта ва Роберта Винчи баҳс олиб боришади.

US open мусобақасида олти марта ғалаба қозонган, турнирнинг сўнгги 3тасида ғолибликни ҳеч кимга бермаётган Серена Уильямс, кутилмаганда, турнирни ярим финалда тарк этди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:18, 12.09.2015.
Ўқилди: 3707 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3140]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2026]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1777]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1755]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1636]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1425]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1411]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1369]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1288]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1265]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик