Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Фабио Капелло Хорватия терма жамоасига мураббийлик қилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Россия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло Хорватия терма жамоаси бош мураббийи лавозимига номзодлардан бири сифатида қаралмоқда.

Терма жамоанинг амалдаги бош мураббийи Нико Ковач 9 сентябрда ўз лавозимидан четлатилди.

Маълумотларга кўра, “Дон Фабио”дан ташқари терма жамоа бош мураббийи лавозимига Роберто Донадони, Марчелло Липпи, Лотар Маттеус, Кристоф Даум ҳамда Капеллонинг Россия термасидаги ёрдамчиси Кристиан Пануччининг номзодлари ҳам қаралмоқда.

Айни пайтда Хорватия Евро-2016 саралаш босқичида ўз гуруҳида 3-ўринни эгалламоқда. Хорватлар ҳисобида 8 та ўйиндан кейин 14 очко бор. Хорватия гуруҳ етакчиси Италия термасидан 4 очко, Норвегиядан эса 2 очко ортда бормоқда.

Хорватия гуруҳда ўйналган охирги иккита учрашувда Озарбайжон билан дурранг натижа қайд қилди (0:0) ва Норвегияга 2:0 ҳисобида имкониятни бой берди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 09:37, 12.09.2015.
Ўқилди: 2214 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.