Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

“Навбаҳор”нинг иккинчи “уйи”

Баҳо:
+ | -

Биринчи лига жамоаларининг уй стадионлари ҳақидаги таништирувимизни давом эттирамиз. Гарчи таништирувимизда фотолар кам бўлаётган бўлса-да, мухлисларга манзур бўлаётгани ҳақида эшитдик. Бу албатта бизни хурсанд қилмасдан қолмайди. Бугун "Навбаҳор"нинг иккинчи уйи бўлмиш Косонсойдаги "Марказий" стадион ҳақида тўхталамиз. 

Собиқ Иттифоқ даврида сиғими бўйича Ўзбекистоннинг “Пахтакор”, “Навбаҳор”дан кейин учинчи стадиони бўлган Косонсойдаги “Марказий” ўйингоҳ ҳозир ҳам биринчи лига клубларининг стадионлари орасида бемалол мақташга арзигулигидир. Ҳар ҳолда яқин-яқингача ҳам мазкур стадионда олий лига вакили “Навбаҳор” ўйнаб келганининг ўзиёқ сўзимизга исбот бўла олади. 

1980 йил Косонсой тумани ҳокими Самарахон Каримов саъй-ҳаракатлари эвазига ҳашар йўли билан қурилган “Марказий” ўйингоҳ ўз бағрига қоғозда 20 минг ишқибозни сиғдирса-да, амалда бемалол 25 минг мухлис ўйинни бевосита стадионда кўриш имкониятига эга. Стадионда механик табло ишлайди. Маълум бўлишича, электрон табло бузилган. Табиий қопламали майдоннинг ўлчами максимал стандартга жавоб беради. Айтганча, майдонга ётқизилган чим ўзимизнинг маҳаллий ажриқ ҳисобланади. Гарчи ажриқ бўлса-да, майдоннинг ҳолати доимо яхши кўринишда бўлади. Чунки майдон клуб ходимлари томонидан суғорилиб турилади. Жамоаларнинг ечиниш хонаси ҳам талаб даражасида. У ерда иссиқ сув учун махсус мосламалар ўрнатилган.

Майдонинг атрофига махсус қопламалар ётқизилган. Боиси, “Марказий” ўйингоҳда футболдан ташқари, енгил атлетиканинг турли йўналишлари бўйича ҳам мусобақаларни ўтказса бўлади. Қисқаси, “Пахтакор” стадионининг эски ҳолатини кўз остингизга келтиринг, шунинг ўзи кифоя. 

Стадион Маданият ва Спорт ишлари вазирлигининг Косонсой тумани бўлимига қарашли. “Косонсой” жамоаси 2010 йил стадионни 10 йилга текинга ижарага олган. Яъни, стадиондан келадиган фойда ҳам, зиён ҳам клубга тегишли. Жамоа стадионда уй учрашувларини ўтказиш билан бир қаторда даромад олиб, бир неча чиқимлар ўрнини тўлдиришга ҳам ҳаракат қилади. Хусусан, стадионда турли хил тадбирлар, жумладан, концертлар ўтказилади. Тадбирлардан тушган пулларнинг барчасига клуб эгалик қилади. Бундан ташқари, жамоанинг ўйинларига йиллик абонементлар ҳам чиқарилган. 30 минг сўмлик абонементдан 2 минг донаси сотилган. Бундан ташқари, ҳар бир ўйинга 3 минг сўмдан чипталар ҳам сотилади. 

Стадионнинг атрофида 4та сунъий қопламали майдонлар бор. Жамоа сунъий қопламали майдонда тўп сурадиган рақибларига қарши баҳсларга тайёргарлик жараёнида шу майдонлардан фойдаланади. Бу табиий ҳол. Бундан ташқари, қиш фаслида ҳам бу майдонлар жамоага хизмат кўрсатади. Қолаверса, бу майдонлардан тушган маблағлар ҳам жамоага сарфланади. Хуллас, клуб ўз-ўзини таъминлаш борасида бор имкониятларини ишга солган. Яна бир гап: жамоанинг базаси ҳам стадионда жойлашган.

Манба: arena.uz
Киритилди: 11:52, 12.09.2015.
Ўқилди: 5449 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4477]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2749]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2727]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2651]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2524]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2500]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2476]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2331]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2228]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2183]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик