Кириш Регистрация
22/06 00:00 Нидерландия 0-0 Франция
22/06 05:00 Перу 0-0 Чили
22/06 18:00 Грузия 1-1 Чехия
22/06 20:00 Локомотив 1-2 Сўғдиёна
22/06 20:00 Динамо 1-1 Андижон
22/06 21:00 Туркия 0-3 Португалия
23/06 00:00 Бельгия 2-0 Руминия
23/06 03:00 Эквадор 1-2 Венесуэла
23/06 06:00 Мексика - Ямайка
24/06 00:00 Шотландия - Венгрия
24/06 00:00 Швейцария - Германия
24/06 03:00 АҚШ - Боливия
24/06 06:00 Уругвай - Панама
25/06 00:00 Албания - Испания
25/06 00:00 Хорватия - Италия

“Қўқон-1912”дан иродали ғалаба

Баҳо:
+ | -

Олий лига

21-тур

“Қўқон-1912” – “Машъал” 2:1 (2:1)

Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Ж. Жалимов (Нукус)

Голлар: Ғиёс Комилов 14, - 0:1. Носир Отақўзиев 30, - 1:1. Дониёр Усмонов, 40 - 2:1.

"Қўқон-1912": 12. Азиз Ашуров,  5. Жалил Кимсанов,  9. Носир Отақўзиев, 11. Дониёр Усмонов (22. Ориф Мамажонов-56), 18. Сардор Эминов (17. Азиз Тўхтабоев-90), 24. Илья Ильин, 28. Алексей Николаев, 29. Игорь Голбан, 49. Илҳом Комилов, 88. Суҳроб Қобилов. 91. Отабек Ҳайдаров (6. Баҳодир Акрамов-70).

Захира: 16. Андрей Бакланов, 8. Нодирбек Қўзибоев, 15. Маъруф Зокиржонов, 55. Ойбек Нурбоев.

"Машъал": 1.Санжар Қувватов, 5.Ғиёсжон Комилов, 7.Жаҳонгир Жиямуродов, 9.Ҳумоюн Муртозоев, 18.Аббос Шодмонов (16.Холмурод Холмуродов-80), 20.Шерзод Файзиев, 23.Мирзоҳид Ғофуров (10.Жамшид Ҳасанов-41), 26.Зоҳир Қўзибоев, 47.Дилявер Абибуллаев (13.Шаҳзод Шайманов 72), 55. Никита Букатин, 90.Зафар Тўраев.    

Захира: 30.Ботир Носиров, 8. Аббос Омонов,  , 17.Абдулла Набиев, 93.Искандар Шойқулов.

Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

 

Учрашув кутилганидек мезбонларнинг хавфли ҳужумлари остида бошланди. Рустам Абдуллаев шогирдлари илк дақиқалардан майдонга фақат ғалаба учун тушишганини намойиш этишди.

Ўйиннинг 5-дақиқасида кутилмаган қарши ҳужумга ўтиб кетган муборакликлар ҳисобни очишга эришганди. Аммо Зафар Тўраев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани боис, гол инобатга олинмади. Голдан олдин Хумоюн Муртазоев тўпни майдон марказидан қабул қилиб, жарима майдончасига катта тезликда кириб борди. Лекин унинг зарбаси аввал дарвозабонга кейин тусинга тегиб қайтди. Қайтган тўпни Зафар Тўраев дарвозга киритганди. Бироқ, ҳужумчи воқеалар ривожидан илгарилаб кетгани боис, гол ҳисобланмади.

Кейинчалик ҳам ҳужумга зўр берган муборакликлар 11-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Жарима майдончасига ошириб берилган тўпни Ғиёс Комилов мезбонлар дарвозасига жойлаб қўйди – 0:1.

27-дақиқада майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришди. Меҳмонлар ҳимоячиси кутилмаганда жарима майдончаси ёнида жарима тўпни қўли билан ўйнади. Воқеа жойига яқин турган бош ҳакам жарима тўпини белгилади. Суҳроб Қобилов томонидан тепилган тўпни Санжар Қувватов қайтаришни удаллади. Аммо қайтган тўпни Носир Отақўзиев дарвозага тўғирлаб қўйди – 1:1.  

40-дақиқада Дониёр Усмоновнинг дарвоза томон берган зарбаси муборакликлар ўйинчисига теккан ҳолда дарвозадан жой олди – 2:1.

Учрашувнинг биринчи қисми шу ҳисоб билан интиҳо топди.

Иккинчи таймни меҳмонлар шиддаткор бошлашди. 54-дақиқада дарвозабон билан бирга-бир вазиятга кириб борган меҳмонлар ҳужумчиси Зоҳир Қўзибоевнинг зарбаси дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

64-дақиқа Хумоюн Муртазоевнинг зарбасига аниқлик етишмади. Меҳмонлар ҳисобни тенглаштириш учун яхши имконият ҳосил қилишганди. Умуман олганда, танаффусдан кейин Хомяков шогирдлари бутун эътиборларни ҳужумга қаратишди. Аммо уларнинг барча ҳаракатлари бесамар якун топди.

87-дақиқада Алексей Николаев ёшлигини эслаб кучли зарба йўллади. Зарбага бироз аниқлик етишмади.

Шундай қилиб, Рустам Абдуллаев шогирдлари қийин учрашувда иродали ғалабани қўлга киритишди ва очколар сонини 20 тага етказиб олишди. Ғалаба муборак!

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 18:22, 12.09.2015.
Ўқилди: 2433 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.