Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

«Динамо» ҳимоячиси «Барселона»га ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Москванинг «Динамо» клуби ва Парагвай терма жамоасининг ўнг қанот ҳимоячиси Хуан Касерес «Барселона» эътиборини тортди. Бу ҳақда Toro Futbolero нашри хабар бермоқда.

Каталония клуби скаутлари 26 ёшли футболчининг ЖЧ-2026 турниридаги ўйинларидан катта таассурот олишган. Парагвай терма жамоаси мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, 1/16 финалда Германияни пенальтилар сериясида мусобақадан чиқариб юборди ва 1/8 финал босқичигача етиб борди. Касерес жамоанинг барча 5 та ўйинида майдонга тушди.

Ҳозирча «Барселона» ва «Динамо» ўртасида расмий музокаралар ўтказилгани йўқ, аммо каталонияликлар парагвайлик ҳимоячини ўзларининг трансфер шорт-листига киритишган.

Футболчининг москваликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг декабригача мўлжалланган. Transfermarkt портали Хуан Касереснинг трансфер қийматини 7 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 06:06, 27.07.2026.
Ўқилди: 1647 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик