“Ювентус” ярим ҳимоячиси Клаудио Маркизио Европа Чемпионлар Лигаси 1-тури “Манчестер Сити”га қарши учрашувда майдонга туша олишига умид қилмоқда.
Италиялик футболчи жароҳат олганди, лекин кеча А Серияси доирасида “Кьево”га қарши учрашувда(1:1) заҳирадан майдонга тушди.
– Ҳозир анчайин оғир дамларни бошдан ўтказаяпмиз, шунга қарамай тез орада яна юқори савиядаги ўйинлар намойиш қилишни бошлаймиз, – дейди Маркизио Sky Italia га берган интервьюсида. – Энди Чемпионлар Лигаси стартига эътибор қаратишимиз лозим. Яхши ўйин намойиш қилиш учун машғулотларда қаттиқ меҳнат қилишимиз керак. Болдирим ҳолатини билиш учун тиббий текширувлардан ўтишим лозим. Жиддий муаммолар бўлмаслигига умид қиламан.