"Реал" дарвозабони Кейлор Навас "Эспаньол"га (6:0) қарши ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Жамоа катта кўламдаги ишни бажарди ва ўйиндан баҳра олди. Ҳимоя чизиғимиз бу мавсумда бизнинг энг кучли тарафимиз бўлишини хоҳлаймиз. Жамоа шунга интилмоқда ва ўйиннинг бу аспекти устида ишлашни давом этади", - дейди Навас