Кириш Регистрация

4210 та мухлисга керак бўлган Биринчи лига!

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Биринчилиги 2-босқичининг 6-туридан ўрин олган 8 та учрашувни томоша қилиш учун стадионларга жами 4210 та мухлис ташриф буюрган. Ўртача ҳар бир ўйинга 526 тадан томошабин тўғри келади.

Афсусуки ўйинларнинг тенг ярмига ҳаттоки 100 та мухлис тушмагани ғоят ачинарлидир.

Энг кўп томошабин Зоминдаги “Зомин” – “НБУ-Осиё” ўйинига тушган – 2186 та.

Нукусдаги “Орол” – “Хотира-79” учрашувига эса 1000 тадан ортиқ мухлислар ташриф буюришган.

Олий лига йўлланмаси учун кураш олиб бораётган “Хоразм”, “Оқ-тепа” ва “Обод” жамоалари ўз майдонидаги ўйинларга мухлислар ташрифи бўйича мақтана олишмаяпти.

Биринчи лига ким учун ва нима учун ўтказилмоқда ўзи? Фақат расмиятчилик учунми? Стадионга мухлислар тушмаётгани бу уларнинг эмас, балки клубларнинг айби. Нохолис ҳакамликка йўл қўйиб бераётган ПФЛнинг айби эмасми?

8. «Ғиждувон» (Ғиждувон) – «Цементчи» (Қувасой) – 1:1. 63 томошабин.
7. «Локомотив-БФК» (Тошкент) – «Оқтепа» (Тошкент) – 3:2. 74 томошабин.
6. «Машъал-2» (Муборак) – «Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – 1:0. 78 томошабин.
5. «Насаф-2» (Қарши) – «Косонсой» (Косонсой) – 1:1. 86 томошабин.
4. «Обод» (Тошкент) – «Пахтакор-2» (Тошкент) – 7:0. 198 томошабин.
3. «Хоразм» (Урганч) – «Уз-Донг-Жу» (Андижон) – 0:2. 501 томошабин.
2. «Орол» (Нукус) – «Хотира-79» (Уйчи) – 1:0. 1024томошабин.
1. «Зомин» (Зомин) – «НБУ-Осиё» (Тошкент) – 1:2. 2186 томошабин.

Фурқат Юсупов тайёрлади
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 14:54, 13.09.2015.
Ўқилди: 3802 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6986]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3388]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3140]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2977]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2132]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1997]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1958]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1952]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1817]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1738]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик