Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Артём Дзюба: «Ибрагимович тақдирга тан берди»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Евро-2016 саралаш баҳсларида руслар янги мураббий - Леонид Слуцкий бошчилигида Швеция термасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Мазкур учрашувда фаоллик кўрсатган трио - ҳал қилувчи гол муаллифи Артём Дзюба, жамоа сардори Роман Широков ҳамда асосий ҳимоячилардан бири Сергей Игнашевич ўйиндан олган таассуротларини журналистлар билан баҳам кўрдилар.

Артём Дзюба голли зарба ҳаяжонга сабаб бўлганини яширмади. Ўз навбатида, ўйиннинг 60-дақиқаси ўтгач, оёқларида чарчоқ сезганини тан олди.

- Йигитларга гап йўқ! Чиройли комбинациядан сўнг гол урдим. Широков­нинг ажойиб паси, Смольниковга ҳам беш кетдим. Зарба бераётган чоғимда швециялик ўйинчининг майсага думалаётганини кўриб тўпни унга теккизмаслик ҳақида ўйладим. Копток йўналишини кузата туриб ҳаяжонланганим бор гап. Хайрият, нишонни тўғри олибман, - деди Дзюба эҳтиросларини яшира олмай. - Майдонда кураш қизғин кечди, 60-дақиқадан бошлаб оёғимда чарчоқ сездим. Ибрагимович? Бу футболчи биринчи таймда ҳеч нимани эплолмаслигини тушуниб, ўйиндан чиқди. Сўнгги дақиқалар мураккаб кечди, Акинфеевга алоҳида ташаккур. Биз ҳам қарши ҳужумларда қулай имкониятларга эга бўлдик.

Бундан аввал Дзюба УЕФА-ТВ вакилларининг саволларига жавоб берди:

- Голни мен урдим, аммо вазиятни жамоа юзага келтирди. Комбинация чиройли чиқди. Ўша вазиятда мендан фақат қулай жой танлаб, дарвозани ишғол қилиш талаб этиларди, холос. Голкиперимиз мўъжиза яратди, ҳақиқий арслондек курашди. Стадиондаги ҳарорат ҳайратланарли эди, бизни тинмай қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Бу барчамизнинг ғалабамиз. Ушбу натижа мураббий учун ҳам ўта муҳим эди. Дуранг бизни мутлақо қаноатлантирмасди, Швециядек кучли жамоани таслим этганимиздан хурсандман. Бугунги рақибимиз кейинги баҳсларда ҳам очко йўқотишидан умидворман. Биз эса ўз ўйинларимизни ижобий кўрсаткич билан якунлашимиз шарт.

- Стадионда аншлаг кузатилди. Шундай бўлишини кутганмидингиз?

- Мамлакатимизда футболни жуда севишади. Баъзан ижобий натижа қайд этсак, баъзида қониқарсиз ўйин ҳафсалани пир қилади. Россия шундай ўзгаришлар билан футболни севишда давом этади. Ўйлашимча, бу сафар ишқибозларни хурсанд қила олдик.

- Швеция жисмоний жиҳатдан бақувват жамоа...

- Сўнгги 20 дақиқа ичида улар узоқ масофадан тўп узатишларга кўпроқ урғу қаратишди. Ҳакам сифатли ишлади: курашишга имкон берди. Ўйиннинг якуний паллаларида кўплаб имкониятлар яратилди. Тўп ўтказмай ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Мазкур натижа келажакка умид кўзи билан қарашга ундайди. Ўйинимизни янада кучайтиришимиз керак. Янги мураббий билан ҳаммаси ўзгача кечади. Асосийси - натижа.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 21:01, 13.09.2015.
Ўқилди: 3345 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.