"Ливерпуль" клуби собиқ футболчиси Жейми Каррагер "МЮ"га қарши кечган ўйин бой берилгач (1:3) жамоа бош мураббийи Брендан Роджерснинг ўйин услубини танқид қилиб ўтди.
"Ливерпуль"да тоза ҳужумчилар қанча эканига бир қаранг. Аммо қанот футболчилари етишмайди. Фирмино қанотда ўйнамайди, Орижи марказий ҳужумчи, Старриж ҳам шу ўринда ҳаракатланади. Шундай экан, Рожерснинг 4-3-3 услубига бу қадар ёпишиб олганига тушунмайман", - дейди Каррагер.