Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Дэвис Кубоги: Ўзбекистонлик теннисчилар АҚШ терма жамоасига қарши ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 18-20 сентябрь кунлари Тошкентдаги Республика олимпия захиралари коллежининг теннис кортида теннис бўйича Дэвис Кубоги доирасидаги Ўзбекистон ва АҚШ терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Бу Ўзбекистон терма жамоаси учун жамоавий баҳслардаги жаҳон чемпионатининг олий лигасига чиқиш учун саккизинчи уриниш бўлади. Бунга қадар ўзбекистонлик теннисчилар юқори лигага йўлланма олиш учун икки марта австралияликлар билан (1998, 2014), шунингдек бир мартадан Чехия (1999), Нидерландия (2000), Сербия (2009), Испания (2001) ва Қозоғистон (2012) терма жамоаларига қарши кураш олиб боришган.

Жамоа сардори Пётр Лебед бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси таркиби Денис Истомин, Фаррух Дўстов ҳамда 20 ёшли Темур Исмоилов ва 21 ёшли Санжар Файзиевдан иборат.

АҚШ терма жамоаси мазкур босқичга етиб келгунига қадар Буюк Британия теннисчиларидан устун келишганди. Жамоа сардори Жим Курье жамоа таркибида баъзи ўзгаришларни амалга оширган. Жон Изнер ўрнига биринчи ракетка сифатида Жэк Сок қатнашади. АТР рейтингида 24-ўринда бораётган спортчи жуфтлик баҳсларида ҳам кортга чиқади. Шунингдек таркибда Стив Жонсон (47-ўрин) ҳам дебют қилади. Таркибдаги ўрнини Сэм Куэрри (38) ва Дональд Янг (68) сақлаб қолган. Энг кутилмаган ҳолат эса жуфтлик баҳсларида дунё рейтингини бошқариб турган ака-ука Брайнлар Тошкентдаги босқичда иштирок этишмайди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 08:00, 15.09.2015.
Ўқилди: 3286 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3140]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2026]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1777]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1755]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1636]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1425]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1411]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1369]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1288]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1265]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик