Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Дилшод Нуралиев: «Миллий терма жамоамиз саралаш мазкур босқичидан ўта олади»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси катта мураббийи Дилшод Нуралиев кеча "Спорт" канали орқали эфирга узатилган "Футбол шарҳи" меҳмони бўлди ва миллий терма жамоамизнинг Филиппинга қарши ўйини ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Миллий терма жамоамиз Филиппинга қарши баҳс ўтказаётганида Олимпия терма жамоаси Словакияда Саудия Арабистонига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушганди. Шу боис ўйинни тўғридан-тўғри кўра олмадим. Кейинчалик ўйиндаги вазиятларни томоша қилдим. Шуни таъкидлашим лозимки, терма жамоада янги мураббийлар штаби иш бошлаганидан кейин жамоанинг ўйинида тартиб юзага келганди. Нафақат ўйинда, балки майдондан ташқарида ҳам тартиб-интизом жойига келтирилди. Бу эса ўз натижасини бера бошлади", - дейди Нуралиев.

Дилшод Нуралиев, шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралашининг мазкур гуруҳ босқичидаги имкониятлари ҳақида қисқа вуа лўнда ўз фикрини билдирди.

"Кўп гапириб ўтирмайман. Терма жамоамиз ушбу гуруҳ босқичидан ўтади. Бундан хавотир олмасак ҳам бўлади", - дейди Ўзбекистон U23 катта мураббийи.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:02, 15.09.2015.
Ўқилди: 3037 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8047]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4647]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3492]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3485]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3119]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2540]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1870]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1810]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1733]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1726]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик