Furkat.uz: “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед” клубларининг собиқ ҳужумчиси Ван Перси ўз ўғлига нима учун Шакил деб исм қўйгани ҳақида айтиб ўтди.
“Биз рафиқам Бухра билан ўғлимизга камёб исм беришга қарор қилгандик. Бир неча вариантларни кўриб чиқдик, аммо уларнинг бирортаси ҳам кўнглимизга ўтирмади. Бир куни телевизор орқали баскетбол ўйинини томоша қилаётгандим ва Шакил О'Нилнинг ўйинларидан завқ олдим. Менга унинг ўйинигина эмас, исми ҳам ёқиб тушди ва ўғлимга шу исмни беришга қарор қилдим”.