Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина 2-1 Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

“Манчестер Юнайтед” – “Ливерпуль” (3:1). Учрашувга оид 15 факт

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 5-туридан ўрин олган марказий учрашувда “Манчестер юнайтед” ўз майдонида “Ливерпуль”ни қабул қилиб 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Furkat.uz сайти ушбу ўйинга оид бир қатор қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола этади.

1. Ушбу жамоалар умумий ҳисобда 194-марта рўбаро келишди.

2. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль” устидан 79-ғалабасини нишонлади.

3. “Ливерпуль” ҳозирча “МЮ”ни 64 марта ютган, 41 та баҳсда эса дуранг натижаси қайд этилган.

4. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”га 269, 270 ва 271-голларини урди.

5. “Ливерпуль” эса “МЮ” дарвозаисга 248-голини киритди.

6. “Ливерпуль” қаторасига учинчи маротаба “Олд Траффорд”да мағлубиятга учради.

7. “Манчестер Юнайтед” охирги 4 ўйинда “Ливерпуль”ни мағлуб этиб келмоқда.

8. Ушбу жамоаларнинг охирги 10 та ўйинининг атиги иккитасида “Ливерпуль”нинг қўли баланд келган.

9. Учрашувда ҳисобни очган “қизил иблислар” ҳимоячиси Дейли Блинд мавсумдаги дастлабки голини киритди.

10. Ушбу гол Блинднинг фаолиятидаги 11, “МЮ”даги 3 ва Англия Премьер лигасидаги 3 голи эди.

11. Пенальтидан унумли фойдаланиб “Манчестер Юнайтед”нинг иккинчи голига муаллифлик қилган Андер Эррера ҳам мавсумдаги дебют голини киритди.

12. Мазкур гол Эррера учун фаолиятидаги 27, “МЮ”даги 8 голи эди.

13. “Ливерпуль”нинг ягона голини урган Кристиан Бентеке мавсумдаги 2 голини киртди.

14. Ана шу гол Кристиан учун 107 гол бўлса, клублар сафидаги юбилей 100-гол бўлди.

15. “Манчестер Юнайтед” таркибида “Монако”дан 50 млн.еврога сотиб олинган франциялик Антон Мартиал шу куни 65 дақиқада Хуан Матанинг ўрнига захирадан майдонга тушиб клуб сафидаги дебютини ўтказди.

16. Мартиал учун “қизил иблислар” сафида илк голини киритиш учун 21 дақиқа кифоя қилди.

17. Ана шу гол француз ҳужумчиси учун фаолиятидаги 16-гол бўлди.

18. “Манчестер Юнайтед”нинг голландиялик устози Луи Ван Гал “қизил иблислар” бошқарувидаги 30-ғалабасини тантана қилди. Бунинг учун у 55 та ўйин ўтказди.

19. “Ливерпуль” устози Брендан Роджерс “Ливерпуль” бошқарувидаги 160-учрашувини ўтказди ва 42-мағлубиятини қабул қилди.

20. “МЮ” футболчиси Маттео Дармиан клублардаги фаолиятидаги 199 учрашувини ўтказди.

Фурқат Юсупов тайёрлади
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 20:40, 15.09.2015.
Ўқилди: 4175 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.