Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби спорт директори Пьеро Аузилио марказий ҳимоячи Алессандро Бастонининг келажаги борасидаги саволга жавоб берди. 27 ёшли футболчининг «Барселона»га ўтиши ҳақидаги хабарлар бир неча ойдан бери тинмаяпти. Миш-мишларга кўра, ўйинчи ҳатто трансферга розилик бериб бўлган.

«Бастонининг трансфери бўйича бизга бирорта ҳам қўнғироқ бўлгани йўқ ва биз, албатта, ҳеч қандай музокараларни ўзимиз бошламаймиз. Бастони «Интер» ва Италия учун жуда катта қийматга эга, у ақл бовар қилмас даражада кучли футболчи. Биз уни жамоада олиб қолмоқчимиз», — дея Аузилионинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Inter Xtra.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни «Интер» А Сериянинг 35-тури доирасида «Парма»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди.

Киритилди: 08:17, 04.05.2026.
Ўқилди: 3197 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик