“Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски Чемпионлар Лигаси 1-тури “Олимпиакос”га қарши ўйин олдидан Хосепа Гвардиола бошқарувидаги жамоанинг ғалаба қозониши осон бўлмаслигини айтиб ўтди.
Польшалик форвард фикрича Мюнхен клуби бу учрашувда қийинчилик билан уч очко олиши мумкин.
– Афинада ҳам ашаддий мухлислар истиқомат қилишади, – дея Левандовски сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти. – Ўйин бошланишини интиқ бўлиб кутаяпман. Атмосфера – жуда мухим фактор, аммо биз ўзимизга керакли натижани қўлга киритишга бор диққат-эътиборимизни қаратишимиз керак. Ғалабага эришиш осон бўлмайди, лекин биз рақиб ким бўлишидан қатъий назар уч очко олишга интиламиз. Энг муҳими –мусобақани ғалаба билан бошлаш. Таркибимизда жароҳатланган футболчилар ўйнай олишмайди, лекин шунга қарамай улар ўрнини боса оладиган кучли ўйинчиларга эгамиз.