ЕЧЛ 2015/2016 йилги мавсумини хет-трик билан бошлаган “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Шахтёр” билан кечган ўйин ҳақида тўхталиб ўтди.
“Биз ажойиб формадамиз, шу ўринда бутун жамоанинг меҳнатини алоҳида қайд этмоқчиман. Ҳимояда мунтазам ишончли тўп сурмоқдамиз.
“Шахтёр” яхши ўйнади, тўпга эгалик қилди. Аммо бугун “Реал”нинг куни эди ва биз ҳақли равишда ғалаба қозондик.
Ла Лигадаги старт омадли чиқмади. Аммо шундай кейин барқарор ўйин кўрсатяпмиз. Бир сўз билан айтганда ҳозир бизни тўхтатиб қолиш қийин. Ўз кучимга қўшимча ишонч бағишлагани учун жамоадошларимдан миннатдорман”, - дея Sports.ru Роналдунинг сўзларини келтиради.