"Порту" клуби дарвозабони Икер Касильяс жамоасининг Чемпионлар лигасидаги иштироки ҳақида сўзлаб берди.
"Ўтган мавсумда "Порту" юқори даражага кўтарилди ва "Бавария" билан юзма-юз келган эди. Биз ҳамиша ғалаба қозонишни ва имкон қадар узоқроққа боришни истаймиз. Мақсадимиз — шунчаки гуруҳдан чиқиш эмас.
Мен жамоа билан "Сан Сиро"даги финалга қадар етиб бормоқчиман, бироқ бу йўлда албатта, кучли жамоалар билан тўқнашишга тўғри келади", - деди Касильяс.