"Барселона" ҳимоячиси Марк Бартра ҳужумчи Лионель Мессининг жамоада диктатор эмаслигини таъкидлади.
"Месси диктатор эмас. У жаҳоннинг энг яхши футболчиси, шу сабабли унда етакчилик қобилияти бор. Демак жамоада унинг обрўси баланд. У "Барселона"да ўйнаётганидан жуда хурсандмиз" - дейди Бартра.