Кириш Регистрация
24/09 00:00 Бетис 1-2 Мальорка
24/09 17:30 Бразилия 5-0 Коста-Рика
24/09 20:00 Нидерландия 1-3 Украина
24/09 22:00 Валенсия 0-0 Осасуна
24/09 22:00 Севилья 2-1 Вальядолид
24/09 23:45 Аталанта 2-3 Комо
25/09 00:00 Реал Мадрид 3-2 Алавес
25/09 17:30 Пахтакор - Олимпик
25/09 20:30 Андижон - Нефтчи
25/09 22:00 Жирона - Райо Вальекано
26/09 00:00 Барселона - Хетафе
26/09 18:30 Навбаҳор - Сўғдиёна
26/09 18:30 Динамо - Сурхон
26/09 22:00 Лас-Пальмас - Бетис
26/09 22:00 Эспаньол - Вильярреал
27/09 00:00 Сельта - Атлетико

Луи Ван Галдан қизиқарли иқтибослар

Баҳо:
+ | -

Мавсум аввалида "Манчестер Юнайтед" бош мураббийлиги курсисини Луи Ван Гаал эгаллади. Голландиялик мутахассис доимо сўзга чечанлиги билан ажралиб туради. Интерфутбол газетаси Ван Галнинг "қизил иблислар" устози бўлиб турган даврдаги энг қизиқарли иқтибосларини келтириб ўтди.

2 ҳафта олдин Манчестер қироли эдим, энди эса Манчестер шайтонига айландим (август, чемпионатнинг биринчи турида «Суонси»дан учралган мағлубиятдан сўнг).

* * *

- Бундай стартдан сўнг «Бавария»да мени шунчаки, ҳайдаб солишарди. Биласизми, «МЮ»дагилар қандай йўл тутишади? Улар мен учун янги футболчиларни сотиб олишади... (сент­ябрь, чемпионатдаги омадсиз старт­дан сўнг - «МЮ» 3та ўйинда атиги 2 очко олганди).

* * *

- Эҳтимолки, бу фаолиятим давомидаги энг мураккаб иш... (сентябрь, клубдаги қийинчиликлар ҳақида).

* * *

- Биз ҳозирнинг ўзида турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилдик. Энди яхши ўйнай бошласак, нима бўлишини тасаввур қилиб олаверинг (октябрь, «МЮ»нинг ишлари нисбатан юришганидан сўнг).

* * *

- Кимдир севимли жамоаси номини ўзи одатланган жойда кўрмаслиги мумкин, эҳтимол, кимдир истеъфога ҳам чиқарилар, лекин мен эмас - бу аниқ. Чунончи, «МЮ» билан 3 йиллик шартнома тузганман. Ишонинг, мен унинг охиригача шу ерда ишлайман (октябрь, келажаги ҳақида).

* * *

- «Челси»ни қувиб ўтиш? Мақтанишга йўймангу, мен олдинлари бундай орқада қолишдан сўнг кўп марта ғолиблик шоҳсупасига кўтарилганман (октябрь, «МЮ»нинг «Челси»дан анча ортда қолгани хусусида).

* * *

- Моуриньога мен билан бирга ишлагани қўл келяпти («Челси» устозининг ютуқларига муносабат).

* * *

- Жароҳатлар? Бу масалада ожизман. Ахир инсон гавдаси мен эмас, Худо томонидан яратилган... (ноябрь, жамоада жароҳатланганлар кўплиги ҳақида).

* * *

- Табиатан ҳар бир футболчи, жумладан, Рунини янада яхши савияга олиб чиқиш қўлимдан келади. Эҳтимол, бу гапларим калондимоғликдек туюлар, аммо аслида ҳам шундай (ноябрь, шогирдларига кучли таъсир ўтказиши ҳақида).

* * *

- Мен - телба мураббийман. Доимо ўз жамоам янада яхшироқ ва ишончлироқ кўринишини истайман (декабрь, мақсад ва иши хусусида).

* * *

- «МЮ» 2015 йили анча кучли ўйнайди. Сизлар бу жараённи шунчаки, кузатиб боринглар (декабрь, жамоасининг истиқболи хусусида).

* * *

- Футболчининг нархи 95 млн. фунт­ми ёки 5 млн. - бунинг мен учун заррача фарқи йўқ (январь, Радамель Фалькаонинг таркибдан четда қолганига изоҳ).

* * *

- Истеъфога чиқиш ҳақида ариза ёзиш мен учун муаммо эмас (март, «МЮ»даги келажаги ҳақида).

* * *

- «МЮ»даги иш мен учун охиргиси ва бу ердан ғолиб сифатида кетмоқчиман (март, яна мақсад ва келажаги ҳақида).

* * *

- Йўқ, диктатор эмасман, аксинча, анча кўнгилчан инсонман. Хотиним буни жуда яхши билади (апрель, характери ҳақида).

* * *

- ЧЛга йўлланма олишимизга кафолат беролмайман, сичқонча югуриш давом этяпти (апрель, «МЮ»нинг имкониятлари ҳақида).

* * *

- Чемпион бўлишга ҳали ҳам уриниб кўришимиз мумкин. Ахир математик ҳисоб-китоблар бўйича имкониятимиз йўқ эмас (апрель, турнир жадвалидаги ҳолат ҳақида).

Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 23:43, 17.09.2015.
Ўқилди: 4639 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.