Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

Тиллоларга кўмилган Руни ёхуд АПЛнинг «бойвачча»лари

Баҳо:
+ | -

Британиянинг Daily Mail нашри яқинда Англия премьер-лигасида тўп сураётган энг қимматбаҳо футболчилар рўйхатини тузиб чиқди. Эътиборлиси, «отнинг калласидек» маош оладиган ўйинчиларнинг ярмидан кўпи «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилишар экан. «Бойваччалар»нинг етакчиси эса ҳозирча «МЮ» юлдузи Уэйн Руни бўлиб турибди. Нашрнинг маълумотларига қараганда, айни пайтда АПЛда ўртача маош ҳафтасига 44 минг фунтни ташкил қилмоқда. Бу эса йилига 2,29 миллион фунт дегани.

Аслида-ку, премьер-лиганинг молиявий устунликлари ҳақида соатлаб гапириш мумкин. Бу ерда доимий равишда чемпионлик учун бир йўла бир нечта жамоа кураш олиб боради. Телетранслациялардан тушган даромад эса адолатли тарзда барча жамоаларга тенг тақсимланади. Шунинг учун кўпдан бери АПЛга тенг келадиган чемпионат топилмаяпти. Тўғри, меҳнати учун ҳақни ҳар бир клубдаги футболчи олади, аммо маошлар борасида фарқ барибир, мавжуд. Жумладан, ўртача кўрсаткичнинг юқорилиги борасида уч асосий гранд - «Манчестер Сити», «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» етакчилик қилмоқда. «Арсенал» ва «Ливерпуль» клубларидаги маош нисбатан камроқ. Қолган клублар эса анча ортда боришмоқда. Масалан, ўтган йилги натижаларга кўра, чемпионшипга тушиб кетган «Бёрнли» клубида энг юқори маош Жордж Бойдга тегишли бўлиб, у ҳафтасига 18 минг фунт ойлик оларди. Лекин шунга қарамай, «Бёрнли» «Ман Сити»дан тўрт очко юлиб олди.

Ҳозирда чемпионатда энг кўримли футбол намойиш этиб, кетма-кет ижобий натижаларни қайд этаётган «Суонси» клубида энг катта маош Андре Айюга тегишли. «Оққушлар» ёзда «Марсел»дан сотиб олган бу футболчи ҳафтасига  48 минг фунт иш ҳақи олади. Бу эса «Манчестер Сити»даги ўртача маошнинг тенг ярмига тенг.

Бошқача айтсак, «Эттихад Стэдиум»да футболчилар ҳафтасига ўртача 96 минг фунт орттиришади. Бундан кўпроқ ўртача маошни биз фақат «ПСЖ» ва «Реал»дагина учратамиз, холос. Дарвоқе, «шаҳарликлар» ёзги икки улкан икки харид - Рахим Стерлинг ва Кевина де Брюйнелар ҳисобига АПЛнинг энг кўп маош тўловчи клуби бўлиб олишди. Зеро, ҳар икки футболчи «Сити»га келди-ю, дарҳол юқори ҳақ тўланувчи топ-10 ликка кирди.

Демак, рўйхат билан танишамиз

1. Уэйн Руни

(«Манчестер Юнайтед»)

Позицияси: ҳужумчи

Маоши: ҳафтасига 260 минг фунт

Шартнома қачон ва қанча вақтга тузилган: 2014йил, беш йилга

2. Серхио Агуэро

(«Манчестер Сити»)

Позицияси: ҳужумчи

Маоши: ҳафтасига 240 минг фунт

Шартнома қачон ва қанча вақтга тузилган: 2014, беш йилга

3. Яя Туре («Манчестер Сити»)

Позицияси: ярим ҳимоячи

Маоши: ҳафтасига 240 минг фунт

Шартнома қачон ва қанча вақтга тузилган: 2013йил, тўрт йилга

4. Эден Азар («Челси»)

Позицияси: ҳужумкор ярим ҳимоячи

Маоши: ҳафтасига 220 минг фунт

Шартнома қачон ва қанча вақтга тузилган: 2015йил, беш йилга

5. Давид Сильва

(«Манчестер Сити»)

Позицияси: ҳужумкор ярим ҳимоячи

Маоши: ҳафтасига 200 минг фунт

Шартнома қачон ва қанча вақтга тузилган: 2014йил, беш йилга

6. Месут Озил («Арсенал»)

Позицияси: ярим ҳимоячи

Маоши: ҳафтасига 190 минг фунт

Шартнома қачон ва қанча вақтга тузилган: 2013йил, беш йилга

7. Рахим Стерлинг

(«Манчестер Сити»)

Позицияси: ҳужумчи

Маоши: ҳафтасига 180 минг фунт

Шартнома қачон ва қанча вақтга тузилган: 2015йил, беш йилга

8. Франсеск Фабрегас («Челси»)

Позицияси: ярим ҳимоячи

Маоши: ҳафтасига 170 минг фунт

Шартнома қачон ва қанча вақтга тузилган: 2014йил, беш йилга

9. Кевин де Брюйне

(«Манчестер Сити»)

Позицияси: ҳужумкор ярим ҳимоячи

Маоши: ҳафтасига 170 минг фунт

Шартнома қачон ва қанча вақтга тузилган: 2015йил, олти йилга

10. Жон Терри («Челси»)

Позицияси: ҳимоячи

Маоши: ҳафтасига 160 минг фунт

Шартнома қачон ва қанча вақтга тузилган: 2015йил, бир йилга

--------------------------------------

(миқдорлар солиқлар ва бонусларсиз кўрсатилган)

И.РАҲИМОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 19:29, 18.09.2015.
Ўқилди: 3713 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.