Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Сардор Рашидов Қатар чемпионатидаги илк голини урди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Сардор Рашидов "Ал-Жаиш" таркибида Қатар чемпионатидаги ўзининг дастлабки голини уришга муваффақ бўлди.

Айни дамда "Жаиш" ўз майдонида "Ас-Сайлия"ни қабул қилмоқда. Ўйиннинг 10-дақиқасида Рашидов дарвозасини ишғол қилди. 36-дақиқада эса Ҳамдаллаҳ орадаги фарқни иккитага оширди. Ҳозирги дақиқаларда ўйиннинг иккинчи бўлими бошланди. "Ал-Жаиш" 2:0 ҳисобида олдинда бормоқда.

"Ал-Жаиш" Қатар Юлдузлар лигасининг 1-турида "Ал-Аҳли" билан дуранг (1:1) ўйнаганди. Сардор ўша ўйинда 76-дақиқада захирадан майдонга тушганди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:05, 18.09.2015.
Ўқилди: 7752 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик