Франция терма жамоаси собиқ футболчиси Эмманюэль Пети 2001-йилда “Барселона”дан “Челси”га кўчиб ўтиб хато қилганини таъкидлади.
"Ҳаётимдаги энг муҳим қарорни спорт нуқтайи назаридан эмас балки молиявий шароитлар ва қулайликларга таяниб чиқаргандим. “Барса”дан “Челси”га ўтиб хато қилгандим. Фергюсон “МЮ”га чорлаганида эса Лондонда қолгандим. Ўшанда рафиқам Манчестерга кўчиб ўтишни истамаганди. Ўз фиримда қатъий турмаганимга афсусланаман", - дейди Пети.