"Интер" клуби ҳужумчиси Стеван Йоветич чемпионлик учун кураш ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Биз мавсумни яхши бошлашга умид қилган эдик. Аммо бу қадар муваффақиятли бўлишини кутмаганмиз. Ҳозир мавсум энди бошланмоқда. Ҳали кўп куч сарфлашга тўғри келади. Бизнинг асосий мақсадимиз кучли учликка кириш. Айни вақтда скудетто ҳақида гапиришдан маъно йўқ. Кўрамиз, кейинчалик нима бўлар экан", -дейди футболчи.