Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

"Шўртан" ва "Андижон" муросага келишди

Баҳо:
+ | -

Бугун олий лига 22-турида навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтди. Ғузорга сафар қилган “Андижон” жамоаси Мухтор Қурбонов бошчилигидаги “Шўртан” меҳмони бўлди.
Учрашувнинг биринчи бўлими деярли тенг курашлар остида ўтди дейиш мумкин. Тўпни кўпроқ мезбонлар назорат қилишган бўлсада, меҳмонлар ҳам ҳимояга “ётиб” олишгани йўқ. Иккала жамоа ҳам ҳимояда ишончли ўйнашди. Шу боис биринчи таймда дарвозалар дахлсиз қолди.
Иккинчи бўлимни жамоалар тезкорроқ бошлашди. Иккала жамоа ҳам ҳужумга эътибор қаратгани боис ўйин темпи танаффусдан кейин юқори бўлди. Албатта, ҳужумлар уюштиришда мезбонлар фаоллик кўрсатишди. Мезбонлар ҳужумчилари Зафар Полвонов билан Игорь Таран “Андижон” дарвозасига бир неча бор хавф туғдиришди. Аммо андижонликлар ҳимояда ишончли ўйнаб сафарда бир очко олишди.
«Шўртан» – «Андижон» - 0:0
Ҳакамлар:
 Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
"Шўртан": 1.Элдор Тожибоев, 9.Игорь Таран, 11.Зафар Полвонов, 14.Умар Эшмуродов, 18.Элдор Бойматов, 19.Суҳроб Бердиев, 20.Дарко Станоевич, 22.Лазиз Убайдуллаев, 34.Суннатилла Мамадалиев, 35.Сарвар Жўраев (17. Мирзакамол Камолов, 63), 55.Ботир Қораев. 
"Андижон": 12.Геннадий Мошняга, 2.Турсунбой Ҳусанов, 3.Давронбек Турсунов, 5.Иқбол Бобохонов, 6.Иброҳим Отахонов, 7.Асқар Жадигеров (23. Санжар Асқаралиев, 83), 8.Шукур Жумабоев (11. Абдумалик Абдуллаев, 46), 13.Анвар Бердиев, 18.Рустам Аъзамов (14. Абдулатиф Абдуқодиров, 65), 21.Жавлон Гусейнов, 30.Абдуллоҳ Олимов. 

Манба: andijon-pfc.uz
Киритилди: 22:23, 19.09.2015.
Ўқилди: 2013 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6437]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3574]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3205]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3022]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2970]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2203]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2168]

«Барселона» Ромерони сотиб олмоқчи, бироқ трансфернинг фақат битта кутилмаган шарти бор [1845]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1505]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1475]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик