“Бетис” ярим ҳимоячиси Хоакин Санчес собиқ клуби “Валенсия” билан учрашувда гол киритса уни нишонламайди.
“Валенсияга қайтиш мен учун ўзгача ҳисларни тақдим қилади. Бу ерда беш йил ўйнадим ва футболдан завқ олдим.
“Валенсия” мухлисларини жуда яхши кўраман, рафиқам тез-тез бу шаҳарда меҳмон бўлиб туради. Клуб ходимлари ва футболчилар билан ҳам гаплашиб тураман.
“Валенсия” сафида ўтказган дамларим – мен учун шараф. Бу клубда ўзимни бахтиёр ҳис қилгандим. “Месталья”даги учрашувда мен кўплаб ғаройиб дамларни ўтказган мухлислар билан яна дийдор кўришаман.
Агар бу баҳсда гол киритсам, уни нишонламайман. Бу мен учун азизи бўган клуб ва мухлислар учун ўзига хос ҳурмат” , – дея испаниялик футболчи сўзларини келтиради Football Espana га асосланиб Sports.ru.