Дортмунднинг “Боруссия” клуби ўз тарихида илк бор Бундеслига бошланишидаги 4 та ўйиннинг барчасида ғалабага эришди. Томас Тухель қўл остидаги жамоа ҳар бир ўйинда ўртача 4,15 тадан гол киритди.
Бугун дортмундликлар “Байер”га қарши кечадиган ўйинда ўз натижаларини янада яхшилашлари мумкин.