Бугун Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда фахрий футболчилар ўртасида Республика биринчилиги саралаш мусобақасининг навбатдаги ўйини бўлиб ўтди.
Унда “Қўқон-1912” ҳамда “Нефтчи” жамоалари фахрийлари ўзаро куч синашишди. Ўзига хос “дерби”да жамоалар қуйидаги таркибда майдонда харакат қилишди.
Ўйин ўтган йилги Республика чемпионлари, Қўқонлик фахрийларнинг тўлиқ устунлигида ўтди десак муболаға бўлмайди. Лекин фарғоналик таниқли футболчилар, ўз даврида вилоятимиз мухлисларининг севимли футболчилари бўлган Асад Дўрмонов, Олег Буров, Ноил Губановларнинг ҳали ҳам майдонда чиройли ва аниқ ҳаракат қилаётганлари мухлисларда яхши таассурот қолдирди. Дербининг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлса, иккинчи бўлимда қўқонликлардан Саид Шокиров хамда Шавкат Жўрабоевлар иккита бир-биридан чиройли голларга муаллифлик қилишди. Шундай қилиб фахрийлар ўртасида бўлиб ўтган вилоят дербисида қўқонлик фахрийлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Эслатиб ўтамиз, қўқонлик фахрий футболчилар ўтган турда Наманганнинг “Навбаҳор” фахрийларини ҳам худди шундай ҳисобда мағлубиятга учратишган эдилар. “Қўқон-1912” фахрийлари навбатдаги ўйинни сафарда андижонлик фахрий футболчиларга қарши ўтказадилар.
“Қўқон-1912” - “Нефтчи” 2:0
Голлар: Саид Шокиров, Шавкат Жўрабоев
“Қўқон-1912”: Ф.Мусажонов, А.Ортиқов, М.Мансуров, А.Жоналиев, Ш.Жўрабоев, М.Абдувалиев, А.Ниёзов(С) , И.Мамадиев, А.Отажонов, У.Қувватов, С.Шокиров.
Захирадагилар: Ж.Тожибоев, С.Мелибоев, Б.Абдуллаев, О.Қодиров, Б.Азимов, Н.Хусанбоев, К.Аминов.
“Нефтчи”: Б.Шамсиддинов, Ғ.Раимжонов, А.Дўрмонов, Х.Аҳмедов, Ш.Ибрагимов, Қ.Собиров, О.Буров, О.Хўжаев, А.Усмонов, Р.Мирзарахимов.
Захирадагилар: З.Бурҳонов, Н.Губанов, А.Шерматов, А.Комилов.
Акрамжон Мамадалиев