Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея - Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон - Япония

Винисиус: «Бернабеу»даги саккиз йил — жуда кам... Яна олти йил ва абадий «Реал Мадрид»

Баҳо:
+ | -

Бразилиялик қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниор «Реал» билан шартномасини узайтирганидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Клуб ва футболчи ўртасидаги янги келишув 2032 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

«“Бернабеу”даги саккиз йил — жуда кам... Яна олти йил ва абадий, “Реал” Мадрид», — деб ёзди Винисиус ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Шунингдек, қанот ҳужумчиси шартномаси узайтирилгани ҳақида алоҳида пост ҳам эълон қилди. Аввалроқ у ўз саҳифасидан «Реал» ҳақидаги барча эслатмаларни ўчириб ташлаган эди.

Винисиус 2018 йилнинг ёзидан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У Мадрид клубига Бразилиянинг «Фламенго» жамоасидан 45 миллион евро эвазига кўчиб ўтган.

Ўтган мавсумда Винисиус «Реал» сафида 53 та учрашувда иштирок этиб, 22 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:37, 06.08.2026.
Ўқилди: 2710 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик