Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Футзал: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

Малайзияда давом этаётган аёллар ўртасидаги Осиё Чемионати 2-турида Ўзбекистон терма жамоаси Эронга йирик – 1:9 ҳисобида мағлуб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Аваз Мақсумов бош мураббийлигидаги терма жамоа илу турда мусобақа мезбони – Малайзия терма жамоасига 4:9 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Турнинг параллел ўйинида Малайзия Гонконгни 4:1 ҳисобида мағлуб этди ва икки тур натижасига кўра Эрон ҳамда Малайзия терма жамоалари муддатидан олдин гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

Маълумот ўрнида, футзал бўйича аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида жами 8та терма жамоа иштирок этмоқда.

Гуруҳ босқичининг сўнгги тур учрашувлари 23 сентябрь куни бўлиб ўтди. Гуруҳнинг сўнгги учрашувида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Гонконг терма жамоасига қарши майдонга тушса, Малайзия ҳамда Эрон терма жамоалари гуруҳда 1-ўринни қўлга киритиш учун ўзаро ўйнайдилар.

Футзал. Аёллар ўртасида ОЧ.

2-тур. 21 сентябрь.

Ўзбекистон - Эрон 1:9

Гонконг - Малайзия 1:4

Манба: the-uff.com
Киритилди: 13:13, 23.09.2015.
Ўқилди: 3505 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3241]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2247]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1952]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1899]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1887]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1772]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1765]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1757]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1646]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1630]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик