“Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски “Вольфсбург” билан учрашувда(5:1) қайд этган “пента-трик”и ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
“Натижадан қониқдим, бу жуда ажойиб бўлди. Дарвозага зарба беришни истагандим ва бу якунда нимага олиб келишини билмагандим.
Ҳисобда ортда қолаётгандик, шу сабабли камида иккита гол киритишимиз кераклигини яхши англадик... Аммо бешта гол киритиш, кутилмаган совға бўлди.
Гвардиола менга ниманидир тушунтириши шарт эмасди ва унинг кўрсатмаларисиз ҳам майдондан мендан нима талаб қилинаётганини тушундим. Бу бор йўғи битта учрашув ва қолган ўйинларда ҳам ғалабали юришни давом эттиришимиз керак”, – дейди Левандовски Goal.com нашрига берган интервьюсида.