Кириш Регистрация

“Металлург-W” ярим финалга йўлланма олди

Баҳо:
+ | -
Ўзбекистон чемпионатидаги кичик танаффусдан фойдаланган аёллар жамоалари мамлакат кубогининг плей-офф сериясидаги ўйинларини ўтказишди. Бошқалардан олдинроқда кетаётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси қизлари чорак финал босқичида пойтахнинг “Локомотив” жамоасини ҳар иккала учрашувда йирик ҳисобда доғда қолдирди. Дастлабки учравшув Бекобод шаҳрида ўтказилиб, унда пойтахт вилояти жамоаси рақибалари дарвозасига жавобсиз 14(!!!) та гол киритишди. Бу мавсум қайд этилган энг йирик ҳисоб саналади. Мазкур учрашувда бекободликлардан 3 нафар ўйинчи хет-трикни расмийлаштирган бўлса, яна беш футболчи ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди. Тошкентда бўлиб ўтган жавоб учрашувида эса бекободликлар 8:1 ҳисобида зафар қучишди. Энди пойтахт вилояти жамоаси қизлари ярим финалда куч синашадиган рақибалирини кутишади. Уларнинг рақибалари номи “Андижанка” – “Бунёдкор” жамоалари тўқнашувида аниқланади. Иккинчи ярим финалда эса Навоийнинг “Гули” жамоаси “Севинч” – “Машъал” жамоалари ўйинининг ғолибасига қарши майдонга чиқади. ¼финал, дастлабки ўйин.  15 сентябрь: "Металлург" - "Локомотив" - 14:0 (Дилдора Нозимова-3, Людмила Карачик-3, Моҳигул Икромова-3, Мавлуда Мунавварова, Юлдуз Набиева, Нозима Камолтоева, Наргиза Абдурасулова, Лутфинисо Ҳамидова) Жавоб учрашуви, 17 сентябр:   "Локомотив" - "Металлург" - 1:8(Зарина Бобоева – Лутфинисо Ҳамидова-3, Людмила Карачик-3, Моҳигул Икромова, Дилдора Нозимова).
Манба: www.metallurg-pfc.uz
Киритилди: 15:20, 23.09.2015.
Ўқилди: 2730 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6558]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [6072]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4871]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [4023]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3924]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3683]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3261]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2907]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2761]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2069]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.