Кириш Регистрация
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа 2-1 Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор 2-0 Сурхон
12/04 17:00 Динамо 1-2 Локомотив
12/04 17:00 Осасуна 1-1 Бетис
12/04 18:00 Парма 1-1 Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон 1-2 ОКМК
12/04 19:15 Мальорка 3-0 Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси 0-3 Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья 2-0 Лечче
12/04 21:30 Сельта 0-3 Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо 3-4 Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Бахтиёр Бобоев: "Номзодлар рўйхатида Миржалол Қосимов биринчи ўринда"

Баҳо:
+ | -

"Бунёдкор" - "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги беллашув якунлангач, мураббийлар ОАВ ходимларининг саволларига жавоб қайтарди.

Бахтиёр БОБОЕВ (“Бунёдкор” жамоаси раҳбари): - Аввало ҳаммаларингни бугунги айём билан табриклайман! Биласизлар, Фарғонадаги учрашувдан кейин Сергей Лушан истеъфога чиқди. Мағлубиятлардан кейин айниқса ёш футболчиларда руҳий томондан пасайиш бор эди. Биз бу борада болалар билан йиғилиб, гаплашиб олдик. Бугунги ўйининг биринчи бўлимининг иккинчи қисми ёқди. Аммо гол урилганидан кейин бироз орқага “ётилди”. Қайсидир маънода бу табиий ҳол эди. Сабаби, гол ўтказиб юборгач рақиб ҳужумга ўтиши аниқ эди.
 
Футболчилар ўз олдиларига қўйилган вазифани бажаришди. Шунчаки, айтганимдек, голдан кейин бироз ҳимояга “ётилди”. Аслида бу муаммо анчадан бери жамоада бор. Таркибда ёшлар борлиги ҳам шунга сабаб бўлди, дейиш мумкин. Аммо уларнинг ҳаракатидан норози эмасмиз. Ҳар ҳолда ёшлар майдонда борини бериб ҳаракат қилишмоқда.   

Дарвозабонлар мураббийи Абдусаттор Раҳимов кетма-кет ўйинларда майдонга тушган Мурод Зуҳуровни захирада қолдиришни лозим деб топди. Биринчидан, Акбар Тўраевга ҳам ўйин амалиёти керак, иккинчидан, Зуҳуровда чарчоқ аломатлари бор эди. Дилшод Жўраев иккинчи давранинг дастлабки учрашувларида яхши ҳаракат қилганди, аммо сўнгги ўйинларда хатолари кўпайиб кетди. Шунга мураббийлар штаби билан келишган ҳолда уни захирада қолдиришга қарор қилдик.

Охирги марта 2001 йил мураббийлик қилганман. 14 йил бўлибди. Футболни ичида 40 йилдан бери юрган, машғулотларда қатнашган бўлсамда, мураббийликка мослашишимга вақт керак. Бу ҳаяжон эмас, шунчаки, мослашиш. Сабаби, футбол йилдан-йилга ўзгариб боряпти. Қолаверса, ёнимдаги мураббийлар мени ёлғиз қолдиришмайди.

Раҳбарлар билан гаплашганимизда, тез қарор қабул қилмасликни лозим деб топдик. Раҳбарият ҳозир мендан ишлаб туришни сўради. Тўғри, мураббийликка номзодлар орасида Миржалол Қосимов ҳам, ундан бошқалар ҳам бор. Албатта Миржалол рўйхатда биринчи ўринда турибди. Ким бош мураббий бўлишини вақт кўрсатади, раҳбарият ҳал қилади. Жамоада ким бош мураббий бўлишидан қатъий назар, клуб фалсафаси ўзгармайди. (кулиб) Балки ўзим ишларман?

Манба: arena.uz
Киритилди: 21:01, 24.09.2015.
Ўқилди: 7519 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик