"Челси" сардори Жон Терри Англия Лига Кубоги 3 босқичида "Уолсолл"га қарши асосий таркибда майдонга тушди (4:1).
Шу тариқа 34 ёшли футболчи лондонликлар асосий таркибида ўтказган ўйинлари сони 650 тага етди. Эслатиб ўтамиз, Терри 1998 йилдан буён «Челси» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.













