Кириш Регистрация
22/06 00:00 Нидерландия 0-0 Франция
22/06 05:00 Перу 0-0 Чили
22/06 18:00 Грузия 1-1 Чехия
22/06 20:00 Локомотив 1-2 Сўғдиёна
22/06 20:00 Динамо 1-1 Андижон
22/06 21:00 Туркия 0-3 Португалия
23/06 00:00 Бельгия 2-0 Руминия
23/06 03:00 Эквадор 1-2 Венесуэла
23/06 06:00 Мексика - Ямайка
24/06 00:00 Шотландия - Венгрия
24/06 00:00 Швейцария - Германия
24/06 03:00 АҚШ - Боливия
24/06 06:00 Уругвай - Панама
25/06 00:00 Албания - Испания
25/06 00:00 Хорватия - Италия

Олий лига. 22-тур. "Қўқон-1912" муҳим 3 очкони қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Олий лига

23-тур

“Қўқон-1912” – “Қизилқум”  1:0 (0:0)

Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Б. Юльчараев (Гулистон).

Гол: Носир Отақўзиев 57.

"Қўқон-1912": 16.Андрей Бакланов , 5.Жалил Кимсанов, 6.Баҳодир Акромов, 8. Нодир Қўзибоев,  9.Носир Отақўзиев, 10.Қувондиқ Рўзиев, 18.Сардор Эминов (, 15. Маъруф Зокиржонов-90+2), 22. Ориф Мамажонов (28.  Алексей Николаев.-79), 24.Илья Ильин (88.Суҳроб Қобилов-87), 29.Игорь Голбан, 49.Илҳом Комилов.

 Захира: 12.Азиз Ашуров, 17.Азиз Тўхтабоев, 23.Фурқат Ҳасанов, 55. Ойбек Нурбоев. 88.Суҳроб Қобилов.

“Қизилқум”:  “1. Эркин Жаборров, 6. Фаррух Ҳайдаров, 8. Акмал Рустамов, 10. Баҳриддин Ваҳобов, 14. Файзилло Қамбаров, 20. Ғайрат Жумаев, 21. Миржалол Қурбонов (95. Достон Абдураҳмонов-61), 23. Шерали Жўраев, 30. Сарвар Холматов, 44. Навруз Олимов (26. Алишер Холиқов-82), 92. Азизбек Усмонов.

Захира: 12. Дилшод Ҳамроев, 50. Георги Квесиешвили, 80. Бобур Мамиров,  82. Виктор Клишин.

Амалга оширилмаган пенальти: Ориф Мамажонов - 27.

Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

ЎзПФЛ вакили: В. Лёткин.

 

Учрашув мезбонларнинг ҳужумлари билан бошланиши тахмин қилинганди. Шундай бўлди ҳам. Ўйиндаги биринчи ҳужум айнан Рустам Абдуллаев шогирдлари томонидан ташкил этилди. 2-дақиқа Носир Отақўзиев жарима майдончасига оширилган тўпни ўзига тўғирлаб дарвозага зарба бермоқчи бўлди. Аммо ҳимоячилар бу вазиятда дадилроқ ҳаракат қилишди. Кейинчалик меҳмонлар ҳам икки марта хавфли ҳужум уюштиришди.  19- дақиқда майдон эгалари жарима тўпини тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Аммо Нодир Қўзибоевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

24-дақиқада меҳмонлар ўйиндаги энг хафвли вазиятни вужудга келтиришди.  26-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда меҳмонлар жарима майдончалари ичида Нодир Қўзибоевни қўполлик билан тўхтатиб қолди.  Вазиятга яқин турган бош ҳакам навойиликлар дарвозаси томон пенальти белгилади.  Аммо Ориф Мамажоновнинг ўн бир метрли нўқтадан берган зарбасини Эркин Жаборров қайтариб қолди.  Биринчи бўлим шу ҳисобда тугади.

Иккинчи таймни ҳар икки жамоа  шиддатли ўтказди.  Айниқса, қўқонликлар ҳисобни очиш учун тинимсиз ҳужумлар ташкил этишди. Меҳмонлар эса қарши ҳужумдан фойдаланишга ҳаракат қилишди. “Қўқон-1912” ҳужумчиси Носир Отақўзиев бир неча марта Жаборров дарвозасига хафв солди ва 56-дақиқада ўз мақсадига етди.  Қўзибоев томонидан оширилган тўпни Отақўзиев меҳмонлар посбонининг ўстидан ташлаб қўйди – 1:0.  Шу тариқа, Отақўзиевнинг жорий мавсумдаги голлари сони 8 тага етди.

Голдан кейин мезбонлар ҳужуми янада кескин тўс ола бошлади. Лекин кўп ҳолларда омад улардан юз ўгирди.  Натижада мухлисларга бошқа гол кўриш насиб этмади.

Ўйиннинг сўнгги дақиқасида меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Аммо Азиз Усмонов томонидан тепган тўпни Бакланов катта қийинчилик билан бартараф этди. Айтиш жоизки, Андрей жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

Шундай қилиб, Рустам Абдуллаев шогирдлари муҳим уч очкони қўлга киритишди ва очколар сонини 23 тага етказиб олишди.

Жамоамиз 24-турни сафарда ўтказади.  1 октябрь куни “Қўқон-1912” Ғузорда “Шўртан” меҳмони бўлади.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 18:57, 25.09.2015.
Ўқилди: 2345 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.