Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Ноёб ҳодиса ёхуд Левандовски қай тариқа ўз номини тарихга мухрлади?

Баҳо:
+ | -

Роберт Левандовски ўз номини футбол тарихига абадий мухрлади, десак муболаға бўлмайди. Ахир 9 дақиқа ичида (яна заҳирадан тушиб) рақиб дарвозасига нақд 5 та тўп йўллаш ҳар бир футболчининг қўлидан (оёғидан) келавермайди.

"Вольфсбург" билан ўйинда бажариб бўлмас вазифанинг уддасидан чиққан польшалик йигит бирданига Бундеслиганинг бир неча рекордини ўрнатди. Бу ҳақида Championat.com сайтида эълон қилинган мақола орқали яқиндан танишасиз.

Бундеслига тарихида энг тез киритилган пента-трик

Бир ўйинчининг бешта гол уриши – умуман Бундеслига учун жуда кам учрайдиган ноёб ҳодиса.

Сўнгги марта худди шундай натижага 1991 йили "Дуйсбург" футболчиси Михаэль Тённис "Карлсруэ"га қарши учрашувда эришган эди. Демак, Левандовски XXI асрда Бундеслигада битта ўйинда бешта тўп киритган биринчи футболчи сифатида тарихдан жой олди.

Аммо ушбу пента-трик жуда қисқа вақт ичида қайд этилгани билан янада муҳимроқ аҳамият касб этади. Бешта гол учун Левандовскига атиги 537 сония – 10 дақиқадан кам (!) фурсат етарли бўлди. Дарҳақиқат, бунақасига камдан-кам гувоҳ бўлиш мумкин, яна гап дунёнинг энг кучли чемпионатларидан бири ҳақида кетаётганида.

Айтганча, Роберт қисқа фурсат ичида тўп киритиш бўйича ўзини биринчи марта кўрсатаётгани йўқ. Жорий йилнинг июнида Польша термаси сафида майдонга тушган Левандовски учун Грузияга қарши баҳс асосий тайёргарлик вазифасини ўтади. Ўшанда маҳоратли форвард грузинлар дарвозабонини 4 дақиқанинг ичида 3 бор (!) ранжитишга муваффақ бўлди.

Қўшимчасига – Бундеслига тарихида энг тез қайд этилган хет-трик ва покер ҳам эндиликда Левандовскига тегишли.

Бундеслига тарихида заҳирадан майдонга тушиб бешта тўп киритган илк ўйинчи

Хосеп Гвардиола Робертни мажбурият юзасидангина заҳира ўриндиғида қолдирди – форвард учрашувни асосий таркибда бошлашга ҳали тайёр эмас эди. "Олимпиакос"га қарши Чемпионлар Лигаси 1-турида олинган жароҳат ўз сўзини айтди. Шу туфайли Левандовски Бундеслигада "Дармштадт" билан ўйинни ўтказиб юборди ва фақат "Вольфсбург"га қарши ўйин арафасидагина сафга қайтди.

Аммо Гвардиола танаффус вақтида жамоасининг ҳужум чизиғида ишлари юришмаётганини тушуниб етиб, таваккал бўлса-да, Робертни "жанг"га ташлади. Натижа эса ҳаммага маълум.

Бундеслиганинг сўнгги 42 йилдаги энг тезкор тўпурари

"Вольфсбург" дарвозасига урилган бешта гол Левандовскини Бундеслиганинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида юқорига олиб чиқди - ортда қолган 6 тур ўйинларидан сўнг поляк ҳисобида 8 та гол бор. Ва бу Робертнинг "Дармштадт"га қарши баҳсни мажбуран ўтказиб юборганини ҳам ҳисобга қўшганда. Агар у ўша учрашувда ҳам майдонга тушганида катта эҳтимолга кўра албатта ўз номига гол ёзиб қўярди.

Германия чемпионати тарихида фақатгина тўрт инсон 6-турга қадар худди шундай натижага эришган. Улардан сўнггиси - узоқ 1973 йили дастлабки 6 ўйинда 9 та тўп киритган Юпп Хайнкесдир.

Афсоналар билан бир сафда

Юқорида таъкидлаганимиздек, Бундеслига баҳсида бешта тўп киритиш – фавқулодда мураккаб бўлган вазифа. XXI асрда биринчилардан бўлиб ушбу ишнинг уддасидан чиқиш айнан Левандовскининг толеига ёзилган экан. Польяк форварди бундан ташқари Германия чемпионатлари тарихида пента-трикни расмийлаштирган 14-ўйинчига айланди.

Германия чемпионатида бир ўйинчининг бешта тўп киритиши жами 17 бор кузатилган (эътиборлиси, Герд Мюллернинг бир ўзи бу ишни 4 бор такрорлаган). Эҳтимол, Левандовски ушбу рекордни ҳам забт этишга уриниб кўрар?

Сан-Марино терма жамоасидан ҳам кўп гол урди

Жанубий Европада, Апеннин ярим оролида, Италия билан ёнма-ён ҳудудда жойлашган митти мамлакат ўз натижасидан уялса арзийди.

Сан-Марино термаси анча вақтдан буён қитъадаги энг кучсиз жамоалардан бири сифатида тилга олинади. Мамлакат футбол федерациясининг расмий твиттери эса Левандовскининг бешта голига тортинмасдан қуйидагича муносабат билдирди: “Левандовски тўққиз дақиқа ичида терма жамоамиз тарихда киритган голлардан кўп (5 та гол) тўп киритди”.

Дарвоқе, Сан-Марино ўз имкониятига ҳар доим ҳам бу қадар камтарона баҳо бермайди – сентябрда айнан ушбу "твиттер" терма жамоа бир ойда Криштиану Роналдудан ҳам кўпроқ гол ургани билан мақтанганди.

Тўғри, яна бир ноаниқлик мавжуд - Сан-Маринонинг ҳисоб-китоби у қадар ишончли эмас. Ўзининг қарийб 30 йиллик тарихи мобайнида митти мамлакат терма жамоаси 21 та тўп киритган. Яъни Роберт Левандовски 9 дақиқа ичида урган голлардан биро-о-оз кўпроқ!

Германия чемпионати

БАВАРИЯ – ВОЛЬФСБУРГ 5:1 (0:1)
22 сентябрь, 23.00, “Альянц-Арена”
Голлар: 0:1 – 26 Калижури, 1:1 – 51 Левандовски, 2:1 – 52 Левандовски, 3:1 – 55 Левандовски, 4:1 – 57 Левандовски, 5:1 – 60 Левандовски.
Бавария – Нойер, Лам, Боатенг, Алаба, Бернат (Мартинес, 46), Видаль, Хаби Алонсо (Киммих, 78), Алькантара (Левандовски, 46), Дуглас Коста, Мюллер, Гётце.
Вольфсбург – Бенальо, Треш, Налдо, Данте, Родригес, Калижури, Гилавоги, Луис Густаво (Арнольд, 59), Дракслер, Дост (Бендтнер, 78), Крузе (Шюррле, 78).
Огоҳлантиришлар: Калижури (42), Родригес (74), Видаль (82).

Манба: arena.uz
Киритилди: 19:49, 25.09.2015.
Ўқилди: 5255 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.