«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Уэйн Рунига нисбатан ўз муносабати ҳақида фикр билдириб ўтди.
«Руни билан бирга ўйнаган вақтларимни соғинаман. Балки, вақти келиб яна бирга ўйнармиз. У Англияда "олтин йигит" эди, уни барча севарди. Рунинг кучи унинг характерида, жисмоний имкониятларида. У ҳеч қачон тўхтаб қолмайди.
У ажойиб жамоавий ўйинчи ва у гол ура олади. Уэйн ажойиб йигит. «Манчестер Юнайтед»га ўтганимда, у менга кўп ёрдам берган, – дейди Криштиану Роналду.