Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Легионерлар: Абдуллаев ўйнамоқда, Тожиев ҳали сафга қайтмади

Баҳо:
+ | -

Малайзияда нуфуз жиҳатдан иккинчи ўринда дея эътироф этиладиган премьер лига баҳсларининг 2015-йилги мавсуми ўз якунига етгани ва унда ҳамюртларимиз Фарҳод Тожиев ва Садриддин Абдуллаев тўп сурадиган “Т-Тим” клуби учинчи ўринни банд этиб, Супер Лигага йўл ола билмаганини биласиз.

Ҳозирда “Т-ТимМалайзия Кубогида иштирок этмоқда. Гуруҳларга бўлиб ўтказиладиган мазкур мусобақада кеча ҳамюртларимизнинг жамоаси “Келантан”га қарши баҳс юритди ва 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. Ўйинда Садриддин Абдуллаев бошланғич таркибда майдонга чиқди ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Садриддин Томислав Бусич томонидан 32-дақиқада киритилган голга ҳаммуаллифлик қилишга ҳам муваффақ бўлди. Аммо яна бир ҳамюртимиз Фарҳод Тожиев ҳамон сафга қайтгани йўқ ва у ҳозирча ўйинларни мухлислар орасида томоша қилмоқда. Фарҳод ҳозирда жароҳатни даволаш билан банд.

 

Т-Тим – Келантан 3:1

Голлар: Зулҳанизам (16, 21), Томислав Бусич (32). 

  T-TEAM MАLAYSIA.jpg   SADRIDDIN ABDULLAEV - FC T-TEAM.jpg  

FARHOD TADJIEV.jpg

Манба: sports.uz
Киритилди: 20:20, 27.09.2015.
Ўқилди: 2657 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3972]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2489]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2480]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2354]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2294]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2137]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2102]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2057]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2008]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1765]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик