Германия терма жамоаси ҳамда “Вольфсбург” ҳужумчиси Андре Шюррле “Челси”дан кетиш сабаблари ҳақида гапириб берди.
“Челси”да анча яхши дамларни ўтказдим, жамоадошларим мени илиқ қаршилашди, шу сабабли ҳам ҳалигача клубдан кетишим сабабини тушуна олмайман.
Ёмон ўйин намойиш қилмадим, бироқ иккинчи мавсумда мураббий ишончини йўқота бошладим ва у мени асосий таркибга киритмай қўйди.
Моуриньо ниам сабабдан менга ишонмай қўйганини билмайман. Аввалига бир неча ўйинни асосий таркиб билан бирга бошладим, кейин заҳира ўриндиғида ўтирдим, сўнгра яна асосий таркибга қайтдим. Беқарор вазият юзага келди, бир неча марта бор гапни юзингга айтадиган португалиялик мураббий билан суҳбатлашдим.
Аммо Моуриньонинг менга муносабати ўзагриб бўлганди ва якунда бу трансферимнинг амалга ошишида бирламчи омил бўлди”, — дея Шюррле сўзларини келтиради The Times га асосланиб Championat.com.