Аргентина чемпионатига қайтгач, ўзининг “иккинчи ёшлиги”ни ўтказаётган Карлос Тевес илгари ўзи тўп сурган “Ювентус”ни бутунлай унутиб қўйгани йўқ.
“Бока”га қайтгач “Ювентус”ни бутунлай унутиб юбормадим. Ҳамон “Юве” иштирокидаги ўйинларни кўряпман. Аммо “Ювентус”нинг бугунги ҳолатини кўриш мен учун осон эмас. Зеро бу клубда мен юрагимнинг парчасини қолдириб келганман. Умид қиламанки, тез орада “Ювентус” яна ўзининг муваффақиятли ўйинларини кўрсатишни бошлайди", - дейди Тевес.