Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг Youtube'даги расмий саҳифасида Universal киностудияси томонидан ўзи ҳақида ишланган фильм трейлери пайдо бўлди.
Ушбу кинолента 9 ноябрда катта экранларга чиқиши кутилмоқда. Криштиану Роналду фильмга ёзган шарҳида: "Мен ҳақимда ишланган фильм трейлерини томоша қилинг. Катта экранларда 9 ноябрдан", - дея ёзиб қолдирган.