Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Навоийда ҳавас қилса арзигулик майдон

Баҳо:
+ | -

Мамлакатимизда миллионлар ўйини — футболни янада ривожлантириш, оммавийлигини ошириш йўлида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Охирги ўн йил ичида нафақат пойтахтимизда, балки юртимизнинг турли вилоят ва шаҳарларида бир-биридан кўркам стадионлар қад ростлади. Бунга ҳар қанча ҳавас қилса арзийди.

Аммо барпо этилаётган стадионларнинг барчасида яшил майдоннинг ҳолати мақтагулик эмас. Бу борада пойтахтимиздаги “Локомотив”, Тошкент темирйўл муҳандислари институти, “Пахтакор” каби бармоқ билан саноқли стадионлар футбол майдони мураббийлар ва футболчилар эътирофига сазовор, албатта.

Хабарингиз бор, “Қизилқум” жамоаси уй учрашувларини 2014 йилнинг 2 майидан бошлаб Навоийда барпо этилган “Ёшлар” спорт мажмуасида ўтказиб келаётган эди. Аммо охирги пайтларда ушбу спорт иншооти футбол майдонининг ҳолати мутахассислар эътирозига сабаб бўлаётганди.

Албатта, замонавий муҳташам стадионда майдон ҳам шунга муносиб бўлиши лозим. Ўз олдига келажакда рақобатбардош, кучли жамоани шакллантиришни бош мақсад қилиб қўйган Навоий вилоят ҳокимлиги, вилоят футбол федерацияси бу борада эътиборли ишга қўл урди.

Амалдаги мавсумнинг биринчи давра учрашувлари якунлангач, шахсан вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят футбол федерацияси ташаббуси билан “Ёшлар” спорт мажмуаси футбол майдони чимини алмаштиришга киришилганди.

Маҳаллий хомийлар кўмагида уч ойда давомида кенг кўламли бунёдкорлик ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Бу ишни амалга ошириш кореялик мутахассислар зиммасига юклатилди. Пойтахтимизда “Локомотив” ҳамда ТТЙМИ стадионлари учун яшил майдон барпо этиб берган ИП ООО “RITA IVESTMENT” корхонаси мутахассислари футбол майдони чимини тўлиқ қайта барпо этиш ишларини бошлаб юборди.

Бугун “Ёшлар” сорт мажмуасида ишлар ниҳоясига етай деб қолди. Стадионга келга кишининг амалга оширилган кенг кўламли юмушларни кўриб баҳри дили очилиши шубҳасиз.

— Режа бўйича стадион футбол майдони сентябрь ойининг охирги ўн кунлигида тайёр бўлиши лозим эди, — дейди ИП ООО “RITA IVESTMENT” корхонаси вакили Игорь Ли. — Бунинг уддасидан чиқдик. Яшил майсалар деярли футбол ўйнаш учун тайёр ҳолатга келтирилди. Аммо келажакни ўйлаган “Қизилқум” ПФК раҳбарияти бу майдонда янги мавсумдан бошлаб учрашувларни ўтказишни маъқул топди. Шу боис, шошмасдан майдонни обдон баҳсларга ҳозирлаяпмиз, дейилади "Қизилқум" расмий сайтида. 

Манба: fcqizilqum.uz
Киритилди: 15:30, 29.09.2015.
Ўқилди: 6321 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.