Кириш Регистрация

Рустам Абдуллаев: “Голбан "Мени ҳужумга қўйинг, албатта гол ураман, деган эди ”

Баҳо:
+ | -

«Шўртан» – «Қўқон-1912» жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Рустам Абдуллаев иштирок этди.

- Бугун ғалабага тенг дурангга эришдик. Шогирдларимиз бугун яхши ўйнашди, бунинг учун уларга миннадорчилик изҳор этмоқчиман. Бугунги учрашув жанговор руҳда ўтди. Натижа ҳам ўйинга яраша бўлди. “Шўртан” ҳам ғалаба қозониш учун борини берди. Бизникилар ҳам улардан қолишмади. Қайд этилган ҳисоб адолатли бўлди, деб ўйлайман.

- Ғузорга беш нафар етакчи футблчиларсиз келган бўлсаларингда ижлобий натижа қайд эта олдингиз. Бунинг сабаби нимада?

- Сафарга олдидан етакчиларимиз жароҳат олиб қолишди. Натижада Ғузорга уларсиз келишга мажбур бўлдик. Бу эса захира ўриндиғида ўтирган айрим ўйинчилар учун айни муддао бўлди. Ўзим ҳам футболчи бўлганим боис, захирада қолган ўйинчиларнинг ҳолатини яхши тушунаман. Уларга бугун ўзларини кўрсатиш учун имконият яратиб бердик. Айрим футболчилар ўзларини кўрсата олишди.

- Бугун россиялик ҳимоячи Игорь Голбан олдинги чизиғда тўп сурди. Бу олдиндан режалаштирилган тактикамиди?

- Йўқ. Шунчаки, ўйиндан олдин таркибимизда бир нафар ҳужумчи қолганди. Игорь олдимга келиб, бугун ҳужумда ўйнаши учун имкон беришимни айтди. Бугун мени ҳужумга қўйинг, албатта гол ураман, деганди россиялик футболчи. Унинг ўзига бўлган ишончини кўриб, раъйини қайтара олмадим. Натижа ёмон бўлмади. Игорь рақиб дарвозасини ишғол этди. Қўлга киритилган очкода унинг ҳиссаси катта бўлди.

- “Шўртан” олдинги турларда ўз майдонида етакчи жамоаларни муҳим очколардан маҳрум этганди. Бугун эса ғалаба қозона олмади. Бунинг сабаби нима деб ўйлайсиз?

- “Шўртан” анча шаклланган жамоа. Улар ўз майдондарида ҳатто “Пахтакор” билан ҳам дуранг ўйнашди. Бугун ҳам ғалаба қозониш учун уларда бир неча вазиятлар юзага келганди. Аммо имкониятлардан оқилона фойдалана олмаслик натижасида дуранг қайд этилди. Кейинги ўйинларда ғузорликларга омад тилаб қоламан.

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 19:23, 01.10.2015.
Ўқилди: 3961 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.