Кириш Регистрация
12/04 00:00 Валенсия 1-0 Севилья
12/04 16:30 Манчестер Сити 5-2 Кристал Пэлас
12/04 17:00 Реал Сосьедад 0-2 Мальорка
12/04 18:00 Венеция 1-0 Монца
12/04 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бухоро
12/04 19:00 Динамо 1-1 Сўғдиёна
12/04 19:00 Саутгемптон 0-3 Астон Вилла
12/04 19:00 Брайтон 2-2 Лестер
12/04 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Эвертон
12/04 19:15 Хетафе 1-3 Лас-Пальмас
12/04 20:15 Бунёдкор 0-0 Қизилқум
12/04 21:00 Интер 3-1 Кальяри
12/04 21:30 Арсенал 1-1 Брентфорд
12/04 21:30 Сельта 0-2 Эспаньол
12/04 23:45 Ювентус 2-1 Лечче
13/04 00:00 Леганес 0-1 Барселона
13/04 15:30 Аталанта - Болонья
13/04 16:45 Хоразм - ОКМК
13/04 17:00 Осасуна - Жирона
13/04 18:00 Фиорентина - Парма
13/04 18:00 Верона - Женоа
13/04 18:00 Пахтакор - Андижон
13/04 18:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
13/04 18:00 Челси - Ипсвич
13/04 18:00 Ливерпуль - Вест Хэм
13/04 19:15 Алавес - Реал Мадрид
13/04 20:15 Насаф - Сурхон
13/04 20:30 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
13/04 21:00 Комо - Торино
13/04 21:30 Бетис - Вильярреал
13/04 23:45 Лацио - Рома
14/04 00:00 Атлетик Бильбао - Райо Вальекано
14/04 23:45 Наполи - Эмполи
15/04 00:00 Борнмут - Фулхэм
15/04 00:00 Атлетико - Вальядолид

Рустам Сулаймонов блогида: "Ҳакам қасамёди" (ҳажвия)

Баҳо:
+ | -

Шифокорларнинг Гиппократ қасами ҳақида, ҳарбийларнинг Қасасамёди ҳақида эшитгансиз, Футболчи қасамёдини ўқигансиз. Энди ҳакамларнинг қасамёдидан хабардор бўлинг.

ҲАКАМ ҚАСАМЁДИ

Мен, Фалончи Пистончиев, ушбу кунда қўлимга ҳуштак олиб, футбол аталмиш ўйин ҳакамидек фаолиятимни бошлар эканман, мураббийлар, футболчилар, мухлислар ва тўпга ошно кўнгиллар олдида тантанали ваъда бераман!

Доим ҳалол бўлишга, бўлар-бўлмасга ҳуштак чалмасликка, пулга сотилмасликка, келишмасликка сўз бераман.

Сўз бераман-ки, жамоаларни “ҳурматли” ва “ҳурматсиз”га ажратмайман.

Сўз бераман-ки, ўйинлар тоза ўтиши учун ҳолдан тойгунча югураман, ҳуштагим чалинмай қолса, оғзимда ҳуштак чаламан.

Сўз бераман-ки, ҳув ўша БОШ мураббий (ҳа, ўша, ўша...) дўқ урса ҳам унинг жамоасига ён босмайман.

Сўз бераман-ки, футбочилар муштлашиб кетсалар, уларга қўшилиб муштлашмайман, ўзлари ҳал қилсин.

Сўз бераман-ки, менга ваъда қилинган нарсаларни қанотдаги ёрдамчиларимдан яширмайман.

Сўз бераман-ки, футболчи қоида бузадиган бўлса, ҳатто у куёвим бўлса ҳам сариқ ва қизил карточка билан “сийлайман”.

Сўз бераман-ки, жамоалардан бири қайнонам мухлислик қиладиган жамоа бўлса ҳам, ўйинини “ўлдирмайман”.

Агар жамоалар келишилган ўйин ташкил қилсалар ва мени бундан бехабар қолдирсалар, онт ичаман-ки, уларни ўз мақсадларига етказмайман!

Ўлиб кетай, агар ўйинга керагидан ортиқча вақт қўшиб берсам!

“Оффсайд”дан урилган голларни ҳисобласам ва аксинча, тоза голни “оффсайд” деб белгиласам, жувонмарг бўлиб кетай!

Агар шу қасамёдимни бузсам, мухлисларнинг “Судья - беғараз” деган ҳайқириқларига дучор бўлай, футболдан четлатилиб, стадионга чипта билан ҳам кира олмайдиган бўлай, ҳатто телевизорда томоша қилмоқчи бўлсам, электросетдагилар токни узиб қўйишсин!

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:31, 02.10.2015.
Ўқилди: 6231 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz