"Реал"нинг собиқ ҳужумчиси Уго Санчес жамоа дарвозабони Кейлор Навас шаънига мақтов билдирди.
"Навас ўзини жуда яхши кўрсатмоқда. Ўйлашимча, унинг оддий ва камтарлиги Моуриньо ва Касильяс давридаги босимни юмшатди. Унга миннатдорчилик билдириш керак, чунки Касильяснинг кетиши жамоа учун унчалик оғир бўлмади", - дейди Уго Санчес.