Кириш Регистрация

Теннис. Фаррух Дўстов ярим финалда!

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик теннис устаси Фаррух Дўстов Туркиянинг Арги шаҳрида давом этаётган Challenger туркумидаги теннис турнирининг ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Чорак финалда Босния ва Герцоговина вакили Мирза Башич билан ўзаро баҳс олиб борган ҳамюртимиз икки сет натижасига кўра ғолиб бўлди.

Биринчи сетни Дўстов қийинчиликсиз 6:2 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Иккинчи сетнинг тўртинчи геймидан сўнг 3:1 ҳисобида ҳамюртимиз олдинда бораётган бир вақтда учрашув бироз муддатга тўхтатилди. Ўртада юзага келган танаффус Фаррух Дўстовнинг ғалабага бўлган ишончи ва кучини сўндирмади. Натижада иккинчи сет ҳам ҳамюртимиз фойдасига ҳал бўлди - 6:4.

Мусобақанинг ярим финалида Фаррух Дўстов бельгиялик Рубен Бемелмансни 6:3, 6:4 ҳисобида таслим қилган россиялик Константин Кравчук билан ўзаро тўқнашади.

Манба: sports.uz
Киритилди: 16:57, 03.10.2015.
Ўқилди: 2231 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3902]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3540]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3474]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3344]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2965]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2151]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2147]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2012]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1959]

Моуриньонинг «Реал» учун трансфер режалари: учта ҳимоячи нишонда [1760]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик