Кириш Регистрация
24/08 00:30 Эльче 0-5 Барселона
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро
24/08 22:30 Осасуна 0-0 Леванте
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво

"Барселона" 50 миллион евролик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

"Барселона" янги ҳужумчи қидиришда давом этмоқда. Каталония клуби эътиборини Бельгиянинг "Брюгге" жамоаси форварди Николо Тресольди тортди.

Инсайдер Экрем Конур маълумотига кўра, "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик италиялик оилада туғилган немис футболчисини Хулиан Альваресга муқобил номзодлардан бири сифатида кўрмоқда. "Атлетико" эса аргентиналик ҳужумчисини қўйиб юбориш ниятида эмас.

"Брюгге" Тресольди трансфери учун тахминан 40-50 миллион евро талаб қилмоқда. 22 ёшли футболчига Лондоннинг "Арсенал", "РБ Лейпциг", "Атлетико", "Манчестер Юнайтед" ва бошқа қатор клублар ҳам қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган.

Тресольди жорий мавсумда учта ўйинда майдонга тушиб, учта гол уришга улгурди. У "Брюгге" сафида барча мусобақаларда жами 61 та учрашувда иштирок этиб, 26 та гол ва 9 та голли узатма муаллифи бўлган.

Киритилди: 10:11, 23.08.2026.
Ўқилди: 3188 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик